Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. Халқимиз ҳаёти ва маънавиятида Ислом динининг ўрни беқиёс. Юртимиз мусулмонлари муқаддас ақидаларга амал қилиб, эзгу анъаналарни давом эттириб келмоқда. Бу йил ҳам элимиз маънавий поклик, хайру саховат айёми бўлган Рамазон ойини катта хурсандчилик билан кутиб олди. Масжидларда Қуръони карим хатм қилиниб, юртимизга файзу барака ёғмоқда. Жамиятимизда дўстлик-биродарлик, меҳр ва саховат туйғулари кучаймоқда. Одамлар бир-бирига янада меҳр-оқибатли бўлиб, беморлар ва кексалар, ёрдамга муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш тобора кенгаймоқда. Бугунги муборак оқшомда юртимизнинг барча ҳудудларида, вилоят, шаҳар ва туманлардаги ҳамма маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилди. Наманган вилоятидаги эҳсонга Фарғона ва Андижон вилояти нуроний
Back to Top