Чемпионат Узбекистана по боксу среди мужчин Ташкент

Тошкентда Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳри бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Вазирлар Маҳкамаси баённомасига асосан айни пайтда чемпионатга тайёргарликнинг ташкилий масалалари қизғин давом этмоқда. Мусобақада қитъамизнинг 20 га яқин мамлакатидан, 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади. “Универсал“ спорт саройи мезбонлик қиладиган беллашувлар эркаклар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 12 та вазнда ўтказилади. Боксчиларимиз Тошкент вилоятининг “Янгиобод“ ўқув базасида мусобақага тайёргарлик кўришмоқда. Қайд этиш лозимки, бундай тоифадаги мусобақа Осиёда илк маротаба ўтказилмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Back to Top