Xurshid Davron. Chingiz Aytmatov haqida she’r / Хуршид Даврон. Чингиз Айтматов ҳақида шеър
12 ДЕКАБРЬ — ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Хуршид Даврон. Чингиз Айтматов ҳақида шеър / Xurshid Davron. Chingiz Aytmatov haqida she’r
Мен ҳам турк дунёсининг буюк инсони, атоқли адиб Чингиз Айтматов билан учрашган,суҳбатлашган бахтли одамлардан бириман. Ўшанда (1991 йил бўлса керак) Чингиз Айтматов Туркистон халқлари ассамблеяси раиси сифатида Тошкентга келган, ўша йиллар Шелковичная деб аталган кўчада жойлашган (мустақилликкача ЎзКомФирқанинг, бугунги кунда Ўзбекистон Президенти девони ҳузуридаги) меҳмонхонада жойлашган эди. Чингиз Айтматов билан мени атоқли адибимиз Одил Ёқубов таништирган,таништирганда ҳам осмонга кўтариб, мақтаб, таништирган эди. «Бу бола Темур билан Улуғбекнинг набираси!» — деган эди Одил ака баҳомни ошириб. Ўша куни таниқли қозоқ драматурги, Чингиз оға билан ҳаммуаллифликда пьеса ёзган Калтай Мухаметжанов билан ҳам танишган эди
1 view
620
126
4 months ago 00:04:01 2
Sevara Nazarxon (2001) - Muhammad Yusuf - Ulug’imsan Vatanim
12 months ago 00:12:26 1
Taniqli san’atkor Muhammadsoli Yusupov Xurshid Davronning “Ota qabri“ rivoyatini o’qib berdi
1 year ago 00:37:51 1
Xurshid Davron & Kamoliddin Azimov. Jahon hayratisan, qadim Buxoro. Oratoriya
1 year ago 00:07:06 1
Xurshid Davron. Yoshligim she’rlaridan. 1981-82 yilda yozib olingan she’rlar