Xurshid Davron. Samarqand. Shoirning o’zi o’qigan

Хуршид Даврон. Самарқанд. Шоирнинг ўзи ўқиган / Xurshid Davron. Samarqand. Shoirning o’zi o’qigan Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири САМАРҚАНД Бир шивир мисоли Самарқанд Бисмиллоҳ каби ложувард Юлдузлар остида дунёнинг Энг гўзал аёли мисоли Соғинчим тимсоли Сочлари шамолда ёйилган Навбаҳор тоширган Ўкуздай Симобий либосга ўранган Темур эркалашларига ўрганган Улуғбек қонидай сочилган Қизғалдоқлардай очилган Юлдузлар остида дунёнинг Энг гўзал аёли мисоли Минг йиллик илдизли гиёҳнинг Эртакдай хаёли мисоли Дунёнинг энг гўзал шеърини Болалик чоғимдан қучоқлаб Онамдай эркалаб шивирлар Самарқанд ...Самарқанд Самарқанд Бир шивир мисоли мунгли дард Бисмиллоҳ мисоли ложувард Xurshid Davron O’zbekiston xalq shoiri SAMARQAND Bir shivir misoli Samarqand Bismilloh kabi lojuvard
Back to Top