Қадимий қўлёзмалар. 2-қисм | Xazina

“Хазина“ кўрсатуви “Ўзбекистон тарихи“ телеканали Бугунги кунда ўзлигимизни англаш учун ота-боболаримизнинг тафаккури маҳсули бўлмиш маънавий меросни, маданиятимиз тарихини, диний ва дунёвий тафаккур эволюциясини билиш ва чуқур ўрганиш зарурати кучаймоқда. Бу эҳтиёжни қондириш тарихни илмий ўрганиш ва чуқур англаш орқали амалга ошади. Тарихни ўрганишда эса ўтмишнинг ҳақиқий гувоҳлари бўлмиш қўлёзмалар ва улар сақланадиган фондларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ёзма манбалар маданий, маънавий меросимизни, ўтмиш қадриятларимизни кенг ва ҳар томонлама ўрганиб, ҳозирги миллий маънавиятимизнинг чуқур тарихий илдизларини, шаклланиш босқичлари ва хусусиятини очиб бериш учун зарурдир. Бу эса, ўз навбатида, миллий онг, миллий ғурур, ёш авлод онгига миллий, диний, илмий, ирфоний қадриятларни сингдириш, уларни ватанпарварлик, ватанга муҳаббат, ота-боболаримизнинг маданий-маънавий меросига, ўтмиш аждодлар хизматига ҳурмат билан қараш, ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, қисқа қилиб айтганда янги жамиятимизнинг тўғри ривожини, келажагини оқилона белгилаш, юксак демократик давлат қуриш учун хизмат қилади.
Back to Top