Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида

Президент Шавкат Мирзиёев “Indenim Textile” кластерининг Термиз шаҳридаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхона 2019 йил ишга туширилган бўлиб, унинг умумий қиймати 10 миллион доллардан зиёд. Германия, Япония, Туркия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган илғор технология ва ускуналар самарасида йилига 800 турдаги 9 миллион дона кийим-кечаклар ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Уларнинг бир қисми экспортга, асосий қисми ички бозорга – “Indenim” дўконларига етказиб берилмоқда. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини, маҳсулотларни кўздан кечирди. - Юртимизда тўқимачилик хомашёси бор, маҳсулотлар сифати ҳам яхшиланиб бораяпти. Фақат бизда дизайн мактаби йўқ. Ҳозир дунёда услублар тез ўзгараяпти. Кийим корхоналаримиз рақобатбардош бўлиши учун дизайн мактабини ривожлантириш керак, - деди Шавкат Мирзиёев. Бу борада кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мутахассисл
Back to Top