алабамиз андайдир бир мъжиза: Осиё чемпиони блган збекистонлик киберспортчилар
“Traffic Tashkent Team” жамоаси “Counter-Strike: Global Offensive” (CS:GO) бўйича Осиё-Океания чемпиони бўлди. 1-ўрин учун ўзбекистонлик спортчиларга 7 минг доллар топширилди. Бу ғалаба билан улар соврин жамғармаси 100 миллион доллар бўлган “IESF World Esports Championship 2023” жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Бу ҳозирча Ўзбекистон киберспортидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Осиё чемпиони бўлган спортчилар учун компьютер ўйинлари шунчаки қизиқиш бўлган, кейинчалик у асосий машғулотга айланиб, даромад келтира бошлаган.