Уй нони сотиб бутун Сирдарёга машур блган новвой аёл

Янгиерлик Гулбаҳор Худойбердиева қарийб 20 йилдан буён нон пишириб сотади. Одамлар унинг нонини харид қилгани вилоятнинг турли бурчакларидан келишади. Даромад кам бўлишига қарамай, бу новвой Гулбаҳор опанинг севимли иши. У нон сотиб кўрган даромади билан ёлғиз ўзи уч қизини улғайтириб, уларни ўқитишга эришган. Унинг орзуси – маҳсулотлари турини кенгайтириш учун кичик бир новвойхона очиш.
Back to Top