Тошкент аэропорти узра збекистон байрои илпирай бошлади

Тошкент халқаро аэропорти меҳмонларини энди Ўзбекистон байроғи кутиб олади. Унинг атрофи 100 га яқин ходимлар томонидан ободонлаштирилмоқда. Мингга яқин оқ ва қизил рангдаги гуллар экилмоқда. Катта байроқ устуни 62 метр, байроқ матосининг ўлчами – 12х24 метр. Унинг атрофида 16 метрли 38 та байроқ устунлари ўрнатилган. Кичик байроқлар матосининг ўлчами эса – 2х4 метр. Байроқлар хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.
Back to Top