Самарқандлик Рамзиддин Элибоев 18 ёшда, у 29-умумтаълим мактабни аъло баҳолар билан тамомлади. Охирги икки йил ичида у инглиз тили, она тили ва тарих фанларидан мустақил тест топшириб 3та миллий сертификатга эга бўлган.
Ушбу уч фан ЖИДУга ўқишга киришда мажбурий ҳисобланади ва Рамзиддиннинг уч фан бўйича сертификатлар йиғиндиси аллақачон 178 баллни ташкил қилади. Яъни кириш учун 11 балл етмайди холос.
“Бўш вақти бўлгани учун менга абитуриентларга дарс ўтишда ёрдам беряпти. Иккаламиз биргаликда олий ўқув юртига кирмоқчи бўлган абитуриентларни савол-жавоб қиламиз, биргаликда тест тузамиз”, - дейди тарих ўқитувчиси Рустам Қувондиқов.