Шавкат Мирзиёевнинг Москвада Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтди
Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳар доимгидек самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолатини юксак баҳолади.
Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилиши, тиббиёт, ректорлар ва ҳудудлар форумлари муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.
Саноат кооперацияси жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда Россия инвестициялари ҳажми ошиб бормоқда.
Президентлар ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим эканини қайд этдилар. 4 октябрь куни Қозон шаҳрида ўтган учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми якунида 3,5 миллиард долларлик битим ва шартномалар имзоланди.
Ҳудудлар кесимида саноат кооперацияси бўйича йил бўйи ўзаро ташрифлар режа-жадвалини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Учрашув чоғида Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалалари ҳам батафсил кўриб чиқилди.
Куни кеча Бутунроссия кўргазма марказида Ўзбекистоннинг янгиланган павильони очилди.
Президентлар тадбирларга бой ва серқирра маданий-гуманитар ҳамкорликни юқори баҳоладилар. Муҳим маданий воқеалар: Москвада “Лазги” миллий балети премьераси, Ўзбекистон маданияти кунлари, мамлакатимизда эса “Россия фасллари” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Самимий ва дўстона ўтган учрашув якунида томонлар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкалаш борасидаги интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.
1 view
32
5
5 months ago 00:41:46 1
Шавкат Мирзиёевнинг Туркия давлатига тарихий ташрифи. Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирла
5 months ago 00:13:43 1
13 та туман ва шахар хокимларини харакатлари жуда суст./Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи
6 months ago 01:08:01 1
Махсус кўрсатув: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи
7 months ago 00:56:04 1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 13 апрел 2023 йил | Menimcha
8 months ago 00:45:47 1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 30 март 2023 йил | Menimcha
8 months ago 00:07:25 1
Шавкат Мирзиёевнинг Москвада Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтди
10 months ago 00:15:12 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Янги йил табриги
1 year ago 00:12:00 1
“Кўксарой“ қароргоҳида Сингапур Республикаси президенти Ҳалима Яқуб тантанали кутиб олинди
2 years ago 00:21:17 1
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сингапурга келди
2 years ago 00:10:00 1
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига янги йил табриги | Новогоднее поздравление Шавката Мирзиёева
3 years ago 00:13:55 1
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сони
3 years ago 00:03:59 1
Мирзиёевнинг эшаги лойдан ўтдими?
3 years ago 00:00:21 1
Президент Шавкат Мирзиеёв Сурхандарёда айфон 13 про такдимот килди, реклама кучайди уже ipohe 13 pro
4 years ago 00:02:27 1
МИРЗИЁЕВ РАФИКАСИ НИМА ИШ КИЛИШИНИ КУРСАТДИ
4 years ago 00:42:47 1
ФАКТ ВА ФИКР 30 ДХХга, милиция хонасига ва прокуратурага чакиришганда нима килиш керак?
4 years ago 00:15:56 1
Суриштирув 2: Мирзиëев сирини ëпиш учун Шоввозсойда шоу уюштирилди
4 years ago 01:19:05 4
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган байрам табриги