Буни билишингиз керак!
👁 Контакт линзалар касаллик турига қараб тавсия қилинади.
👓 Ундан асосан кўзойнак тақишни истамаган беморлар фойдаланади.
⭐️ Даволовчи контакт линзалар ҳам бўлиб, улар кўз устки қисмидаги яллиғланишларни бартараф этиш учун бир неча кун тақиб юрилади.
👩🏻🏫 Кўз хасталиги бўлмаган одамлар ҳам чирой учун тақиладиган линзалардан фойдаланиши мумкин.
⚠️ Контакт линзаларни ишлатишнинг зарур қоидалари бўлиб, уларни нотўғри тақиш кўзда жиддий муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
🩺 Уларни танлаш ва фойдаланишда албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Нурилла Жўраев маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.