ССВ А. Иноятов иштирокида тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

❗️Бугун Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов иштирокида тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, шифокорлар ва талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. ✅ Унда вазир ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида йигирмага яқин ташаббусни илгари сурди. Улар қаторида: 📌мутахассисларни АҚШнинг Вебстер университетига тиббий менежмент бўйича ўқишга юбориш; 📌тиббий таълим муассасаларида бепул тил ўргатиш марказларини ташкил этиш, халқаро тил серификатига эга бўлганларга ҳар ой қўшимча устама тўлаб бориш; 📌 30 ёшгача илмий иш ёқлаганларга 30 млн сўмдан, улар аёл киши бўлса 50 млн сўмдан мукофот бериш; 📌худудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, клиник ординатура ва магистратура талабаларининг контрактларини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш каби ташаббуслар ёшлар томонидан олқишланди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрл
Back to Top