ҲАФТАЛИК

ҲАФТАЛИК 1) БУГУНГИ ХАЛҚАРО ВАЗИЯТ БУЮК ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ КУРАШЛАР НАТИЖАСИДИР! Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 79 сессияси бўлиб ўтмоқда. Бошқа давлатларнинг раҳбарлари сингари Садир Жапаров ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 79 сессиясида нутқ сўзлади. У ўз нутқида асосан иккита халқаро муаммога тўхталиб ўтди. Биринчиси, қуролланишга сарфланаётган маблағларнинг тобора ортиб бораётгани ва тўқнашувларнинг одамларга ҳалокатли таъсири. У бу ҳақида шундай деди: “Етакчи давлатлар қуролли кучларни тузиш ва ривожлантириш, арсеналларни кенгайтириш ва қирғин қуролларининг янги турларини яратишга катта маблағ сарфламоқда”. Унинг сўзларига кўра, қурол-яроққа сарфланаётган маблағлар ва можаролар кўплаб мамлакатларга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, қашшоқлик ва беқарорликни яна-да кучайтирмоқда. 2) ҲУКУМАТ ЙЎЛ СОЛИҒИНИ ИККИ МАРТАЛАБ ТЎЛАНАДИМИ ШНИ КЎЗЛАМОҚДА Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатга олиб кирилаётган ёқилғининг литри учун бир сомдан солиқ ундириб, уни Йўл жамғармасига қўшишни таклиф қилди. Бу масала “Жогорку Кенеш”нинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси томонидан 23 сентябрда ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди. 3) ҚИРҒИЗИСТОН ҲУКУМАТИ ИСЛОМГА ҚАРШИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА! Қирғизистон ҳукумати жорий йилнинг сентябр ойида мамлакатдаги диний вазият устидан назоратни кучайтириш мақсадида иккита йирик қонун лойиҳасини таклиф қилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Улардан биринчиси Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси томонидан, иккинчиси эса Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф қилинди. Бироқ бу қонун лойиҳалари Қирғизистон томонидан 2021-2026 йиллар учун қабул қилинган диний концепцияни амалга ошириш доирасида қабул қилинмоқда. Мазкур концепция эса, халқаро талабларга мувофиқ мустамлакачиларни рози қилиш, айниқса, мамлакат қонунларини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. 4) ҚИЗИЛ-ОМПОЛ КОНИ ИШГА ТУШИРИЛДИ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Акылбек Жапаров Иссиқ-кўл вилоятидаги Қизил-Омпол уран конини ишга тушириш бўйича тамал тошини ташлади. Тадбир давомида кондан титаномагнетит ишлаб чиқаришни давлат ўз зиммасига олиб, лойиҳани молиялаштирувчи манбалар аниқланишини маълум қилди. Youtube kanal Azat kanal Turkiston biz AzatKG Интернет сайт: Биздин телеграм каналабыз Биздин кыргыз тилиндеги Фейсбук каналабыз Бизнинг Фэйсбук ўзбек тилида каналимиз Наш Фэйсбук канал на русском языке
Back to Top