“O‘zbeklar 1917-yilgacha mavjud bo‘lmagan“. Rossiya telekanallari va milliy kontent
Владимир Путиннинг босқинчилик сиёсатининг асосий тарғиботчиси ва ташвиқотчисига айланган Россия давлат телеканаллари “ўзбеклар миллат сифатида 1917 йилгача мавжуд бўлмаганини” исботлашга уринмоқда ва “Ўзбекистонни босиб олиш ва ичкарида туриб мигрантларни тарбиялаш” таклифини илгари сурмоқда.
Россияликлар учун империячилик, шовинистик ва миллатчилик руҳида қилинаётган бу каби баёнотлар, чиқишлар одатий ҳолга айланган. Аммо сўнгги пайтларда Россиянинг империячилик оҳанги қаршисида сукут сақлаб келган Ўзбекистон ҳам Москва билан дипломатик можарони четлаб ўтолмади. Тошкентлик журналист ва ректор Шерзодхон Қудратўжанинг чиқиши яна бир бор рус телеканалларининг ахборот тажовузига жамоатчилик эътиборини қаратди.
Бу чиқишлар ўзбек жамиятида нафақат Россия ОАВни, балки рус тилидаги таълимни ҳам чеклаш ҳақидаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna
1 view
129
23
10 months ago 00:25:05 1
“O‘zbeklar 1917-yilgacha mavjud bo‘lmagan“. Rossiya telekanallari va milliy kontent