эРИ рОССИЯГА КЕТГАН АЁЛЛАР

АРМОННОМА Туркумдан парча Бизда иш йўқ, дейиш бир баҳонами, Ё чет элда ишлаш ҳозир мода-ми?. Тунлар қучоғида таъмсиз висоллар – Эри Россияга кетган аёллар. Чилласи чиқмасдан келинчак ёлғиз... Чимилдиқ йиғилмай қолар эгасиз... Ёрининг ортидан жўнайди ҳиссиз... Эри Россияга кетган жувонлар. Ҳусни булут тўсган ойга ўхшайди, Узун бўйгинасин эгиб яшайди, Ёр-жони ёнида бўлса, яхшийди, Эри Россияга кетган аёллар. Акасин мурдаси келган ёқларга, Ука йўл олмоқда боқмай “оҳ”ларга. Кўксим тўла йиғи, тан титроқларда, Эри Россияга кетган аёллар. Эшиги (кечқурун) ногаҳон тақиллаб қолар, Бесарҳад ғийбатлар тўрт ёндан олар. Маст-аласт нокаслар йўлини пойлар, Эри Россияга кетган аёллар. Ўғлини жўнатиб, ғам босар ўйин, Номуссизни кўринг, ўйламас гўрин. Янги севги пайдо – “қайнот
Back to Top