#Мулоҳаза_эврилиш
Қуръонда дунё сўзи 115 ўринда келган экан,аммо бир марта ҳам яхши сифати билан келмаган экан. Доим «қора» сифатида келган... Дунё ўткинчи, биздан олдингиларга вафо қилмагани каби бизга ҳам вафо қилмайди, шу сабаб бевафо дунё дейишса керак... Расулуллоҳ Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам дунёда бир йўловчи каби яшанг деганлар яъники, ўша йўловчи манзили (жаннат) томон борар экан манзилга етмагунча бошқа нарсаларга- дунё ишларига берилиб манзилини унутмайди... Яна айтадиларки дунёда мусофир каби яшанг, дейдилар яъни мусофир одам хаёлида тез ишини битириб ватанига (жаннат) қайтсам деган хаёл бўлади ёки меҳмонхонадаги хонасини қиммат гилам-у мебеллар билан безамайди, кетишини билади маъносида... Одамларни кузатаман дунёда, танишим 3 қаватли уй солди мен ҳам солишим керак; оғайним х6 олди мен х7 олишим керак; айфон 14 чиқипти биринчи оволишим керак... Фикри хаёли дунё билан банд бўлиб қолган. Кўрмадимки, бирор гуруҳ одамларни саҳобалардек ким энг кўп яхшилик қилар экан бугун, ёки бугун ким энг кўп намоз ўқийди деб беллашганини...
Дунё Абу Бакрга боқмади, Абу Бакр ҳам унга боқмади... Дунё Умарга боқди, Умар эса унга қиё ҳам боқмади... Биз эса унга ботиб қолдик дейди халифа Муовия... Тобора дунё бизни ўз домига тортиб боряпти... Бу барчамиздан қоладиган фоний дунёда меҳр, оқибат, Аллоҳни розилигини олиш энг муҳими эканлиги ёдимиздан кўтариляпти...
Бир нарса қилсам деб дунё учун ўзини ўққаям-чўққаям уряпти, гўёки Аллоҳ истаганидан ҳам ортиғини қилаоладигандек.... Алалоқибат, соғлиғини йўқотяпти ёки яқинлари билан юзкўрмас бўляпти дунё учун...
Дунё сўзини маъноси «паст, энг паст» экан, ўша паст нарса учун жонни сиқиш маҳзун бўлиш керак эмас... Ҳаёт жуда қисқа ҳаммаси ўтиб кетади, биз ҳам ўтиб кетамиз борар жойимиз шу тупроқ тупроқлигимизни унутмайлик...
Дунёнинг тагига етдим
Дунёнинг таги паст экан...!
#Бушро 📝
4 views
6986
2625
2 years ago 00:13:54 2
Тўрт давлaтда яшаб, ватан топмаган ўзбек оиласи - BBC News O’zbek Dunyo Yangiliklar
2 years ago 00:00:15 1.1K
Dunyo asli bir kundir...
3 years ago 01:07:52 1
O‘zjan Denizdan Asugacha. Dunyo yulduzlari Toshkentda dabdabali qizil yo‘lakchada peshvoz chiqdi