“Ўзбекнефтгаз”: Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади

2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Ярмарка-форумда ёқилғи-энергетика комплексининг йирик саноат корхоналари, 150 га яқин товар ва хизматлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эл компаниялари ваколатхоналари иштирок этишмоқда. Ушбу ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, тармоқлараро ҳамда тармоқ ичидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш
Back to Top