Қирғизистонлик ўзбек фазогири Солижон Шарипов

12-апреаль –Космонавтлар куни. Бундан роппа-роса 57 йил аввал 1961- йилда замин фарзанди космосга парвоз қилган. Ўзининг атиги 108 дақиқали парвози ила жамики башариятнинг асрлар оша давом этган орзуси ниҳоят ушалган, инсоният бир даврдан бошқа даврга кескин сакраб ўтган, тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар-ла битилган кун бўлди! Ундан кейин ҳам космосга парвозлар амалга оширилди. Илк самога бўлган саёҳатдан сўнг, орадан 37 йил ўтиб, 1998 йил 22-январь куни Қирғизистонда туғилган ўзбек ўғлони, Россия фуқароси Солижон Шарипов АҚШдан самога парвоз қилди.
Back to Top