Маъруф Жалил. Шоирнинг ўзи ўқиган шеърлар

Шоир Маъруф Жалил таваллудининг 85 йиллигига бағишланади. “ХХ аср ўзбек шеърияти“ турумидан: Маъруф Жалил Шоирнинг ўзи ўқиган шеърлар “Хуршид Даврон кутубхонаси“да Маъруф Жалилга бағишланган саҳифалар: jalil Маъруф Жалил 1936 йил 10 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Пайшанба шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1966). «Мен сизни севардим», «Раҳмат, одамлар» (1970), «Сени ўйлаб» (1973), «Нотаниш йўллар» (1976), «Қўшиқ иштиёқи» (1979), «Мен сув ичган дарёлар» (1981), «Паризодим» (1984), «Дарёни излар шамол» (1987), «Бахтимга сен борсан» (1989) каби шеърий китоблари, «Бунёдкор қалб» (1984), «Орол мадад сўрайди» (1987) очерк ва публицистик тўпламлари чоп этилган. 2004 йил 14 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Back to Top