Абдулҳамид Чўлпон. Гўзал (Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб...)

Абдулҳамид Чўлпон. Гўзал (Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,..). Афзал Рафиқов ўқиган. Абдулҳамид Чўлпон. ГЎЗАЛ Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб, Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен. Ул юлдуз уялиб, бошини букиб, Айтадир: «Мен уни тушда кўрамен. Тушимда кўрамен, шунчалар гўзал, Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!..»
Back to Top