Рауф Парфи. Шеърлар. Ўзи ўқиган шеърлар / Rauf Parfi. She’rlar. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
28 март - Рауф Парфи хотираси куни / 28 mart - Rauf Parfi xotirasi kuni
Рауф Парфи. Шеърлар. Ўзи ўқиган шеърлар / Rauf Parfi. She’rlar. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar.
Рауф Парфи (Турсунали Парпиев) 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Шўралисой қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1960—65). Ижоди 60-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърлар тўплами — «Карвон йўли» (1968). «Акс-садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» (1981), «Сабр дарахти» (1986), «Сукунат» (1991), «Тавба» (2001), «Сўнгги видо» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Байроннинг «Манфред», Нозим Ҳикматнинг «Инсон манзаралари», Карло Каладзенинг «Денгиз хаёли» каби асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2005 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган.