Mirtemir. Surat. Radiodoston. Hamza Umarov o’qigan
Миртемир. Сурат. Радиодостон. Ҳамза Умаров ўқиган / Mirtemir. Surat. Radiodoston. Hamza Umarov o’qigan.
МИРТЕМИР
Атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достони ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман. Лирик қиссанинг пайдо бўлиши тарихи шоирнинг 1932 йилда миллатчилар билан ҳамкорликда айбланиб қамалган пайтларида юз берган аччиқ воқеа билан боғлиқ. Миртемир маҳбусликда юрган чоғида севикли рафиқаси бошқа инсонга турмушга чиқиб кетган. Йиллар ўтиб ана шу унутилмаган ишқ дарди ( Ёшликдаги муҳаббат ўчмас,Ажал келса, у тинар фақат…) «Сурат» достонида ўзининг ёрқин ифодасини топади…