Bolalaimizni zolimlardan himoya qilaylik
Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман:
Сен қизингнинг сочини силаб
Турган пайтда, бахтдан бўлиб кўр,
Олисларда, беовоз йиғлаб
Кимдир қазир боласига гўр.
Артаркансан ўғлингнинг араз –
Қилиб тўккан кўзин ёшини,
Олисларда йиғлайди она
Ўғли узра эгиб бошини.
Бунча лоқайд бўлмасди кўнглинг,
Кўзларингда порламасди нур,
Ўша гўдак ўрнида боланг
Ётганини қилсанг тасаввур.
Турмас эдинг шодумон кулиб,
Боқмас эдинг бунчалар сен шўх,
Бир кун сенинг болангга келиб
Тегишини, билсанг, ўша ўқ...
1985
Хуршид ДАВРОН
*****
O’zbekistonda «Dok-1 Maks» dorisidan fojiali o’lim topgan go’daklarni o’ylab har kuni yuragim eziladi.