Эшқобил Шукур. Йўл. Иброҳим Ҳаққулга бағишланади
Эшқобил Шукур. Йўл. Иброҳим Ҳаққулга бағишланади. Муаллифнинг ўзи ўқиган.
Эшқобил Шукур
ЙЎЛ
Иброҳим Ҳаққулга
Мен бир умиддирман, Ҳақни тиловчи,
Қадамимда хатар, қилич бўйнимда...
Адоқсиз йўлларда ҳорғин йўловчи,
Кафаним эгнимда, қайғум қўйнимда.