Аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилган ўзбекистонлик маньяк қамалди

Москва шаҳар суди 46 ёшли ўзбекистонлик Бахтиёр Матёқубовни Москвада ва Москва вилоятида аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Москва Тергов қўмитасининг 2 апрелда билдиришича, бундан ташқари суд ўлдирилган аёллардан бирининг онаси фойдасига Матёқубовдан 5 миллион рубль (76 500 доллар) ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарди. Хабарда айтилишича, Матёқубов судда фақат Россияда содир этган бешта қотилликни бўйнига олди ва ҳукмдан рози эканини билдирди.
Back to Top