Бош айланиши хақида тўлиқ маълумот

Бош айланиши – (баъзилар «харакат иллюзияси” деб хам аталади) бу тана холати ва харакатини нотўғри англашдир. Бош айланиши – инсоннинг вестибуляр, кўриш ва англаш қобилияти ўртасидаги номувофиқликдир. Агар сизда бош айланиши бир неча марта қайталанса ва аниқ сабаби бўлмаса, унинг сабабини топишга шошилиш керак. Унинг жуда кўп сабаблари мавжуд. Бош айланишининг сабаблари: Вегетатив дисфункция (вегетотомир ёки нейродисциркулятор дистония) – бирдан турганда ёки қайрилганда юзага келади ва аста-секин пасаяди. Гидропс (ички қулоқ истисқоси) ва отит (ўрта қулоқ яллиғланиши) – бош айланиши билан биргаликда эшитиш пасайиши ва қулоқда шовқин эшитилади. «Бошсиз мигрень” – бош оғриқсиз мигрень. Унда бош оғримасдан фақат бош айланиши кузатилади. Бош мия ўсмалари Инсульт – бош айланишидан ташқари талаффуз бузилиши, тана қисмлар харакати ва сезгиси бузилиши ёки хушдан кетиш хам бўлади. Узоқ бир жойда ўтириб ишлагандан сўнг бирдан турганда бўладиган бош айланиши. Бу бўйин мушакларини тонуси ошиб кетганлиги оқибатида бўлад
Back to Top