Тожикистоннинг собиқ муфтийси Ҳожи Акбар Тўражонзода Ўзбекистон президенти ундан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижратдан қайтаришни сўраганини эътироф этди.
Озодлик билан хос суҳбатда тожикистонлик таниқли диний ва сиёсий арбоб Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Ливиядан ватанига қайтариш масаласи 1996 йилда Ўзбекистон президенти билан учрашуви чоғида кўтарилганини айтди.
У, шунингдек, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги баъзи шахслар даъволарини “асоссиз бўҳто