Оқ қон таначалари ёки лейкоцитлар организмни инфекциялардан табиий химоячиси ҳисобланиб, иммун система фаолиятида мухим ўрин тутади. Баъзи бир одамларда иммунитет табиатидан ўзи паст бўлади, бошқаларда эса бактериал ёки вирусли инфекция хисобига пастлаган бўлади.
Қуйида иммунитетни кўтаришни бир неча усулларини ўрганамиз.
Тўғри овқатланиш орқали иммунитетни кўтариш.
Етарли миқдорда оқсил истеъмол қилинг. Таомномани тўғри ташкил этиш керакли озуқаларни то оқ қон ишлаб чиқарувчи суяк кўмигигача етиб боришини таъминлайди. Оқсилга бой овқатларни кўпроқ истеъмол қилинг, чунки лейкоцитлар ишлаб чиқарилишида оқсил мухим ўрин тутади. Оқсил асосан ҳайвон маҳсулотлари гўшт, балиқ, товуқ, тухум ва сутда кўп бўлади.
Фойдали ёғлар истеъмол қилинг. Тўйинган ёғлардан воз кечиб, ўрнига тўйинмаган ёғлар истеъмол қилинг. Тўйинган ёғлар юрак касалликлари келиб чиқиши ҳавфини оширади. Тўйинмаган ёғлар эса ёғда эрийдиган витаминлар ўзлаштирилишига ёрдам беради. Тўйинмаган ёғлар ўсимлик ёғлари – кунгабоқар, макка, кунжут, шаф