Варикоцеле нима?
Бу эркаклар ёрғоғининг вена қон томирини кенгайиши. Кенгайишига сабаб – вена томирининг қонни бир томонлама харакатланишини таъминловчи клапани ишдан чиқади ва томир кенгайиб ичида қон тўпланиб қолади.
Варикоцеленинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
Вена томирини эзилиши: чурра қопи, қабзиядда йўғон ичак, чов канали элементлари, ёрғоқни шикастланиши
Қорин ички босимини ошиши: қорин мушакларини узоқ вақт ошиши, чов канали тешигини кенгайиши оқибатида босимни ошиши, кремастер(моякни кўтариб турувчи мушак) тонуси пастлиги хисобига мояк пастроқ туради ва гидростатик босим ошади
Чап мояк венасини буйрак венасига ўткир бурчак остида қуйилиши
Чап мояк венасини клапани камлиги ёки бўлмаслиги
Буйрак ўсмалари
Аортомезентериал “қисқич” – чап ковак венаси ёки чап ёрғоқ венасини эзиши ва бошқалар.
Варикоцеленинг клиник белгилари:
Асосий белгиси бу ёрғоқ қон томирини кенгайиб кўринишидир.
Баъзан мояк сохасида суст оғриқ бўлиши мумкин. Оғриқ жисмоний мехнатда кучаяди.