Абу Райҳон Беруний - Тарих тан олган энг ақлли инсонлардан бири. 4-қисм | Buyuk siymolar

“Буюк сиймолар“ кўрсатуви “Ўзбекиатон тарихи“ телеканали Ал Беруний — Хоразмнинг буюк алломаси, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларда оид қомусий асарлар муаллифи. Беруний Ўрта Шарқда илк бора Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган. Берунийни чинакам ўрта асрлар Шарқининг илм-фан қомусий олими десак муболаға бўлмайди. Америкалик тарихчи Дж.Сартон буюк олим ҳақида: “Астрономия ва математика, астрология ва жўғрофия, антропология ва этнография, археология ва фалсафа, ботаника ва минерология унинг буюк номисиз қашшоқлашиб қолган бўларди” деган. Унинг тўлиқ исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний. 973 йил 4 сентябрь куни Хоразмнинг қадимий пойтахти Кот шаҳрида дунёга келган. Беруний ҳаётининг эрта дамлари ҳақида маълумот кам, фақат чин етим бўганлиги маълум. Бурни катта бўлганлиги сабабли уни “Бурунли” дея аташган. Бироқ, кўримсиз ташқи кўриниши остида зийрак ақл эгаси яширинган бўлиб, вазири ва амакиваччаси Хоразмшоҳ Ироқ назари остига тушади. Қариган чоғида Беруний шундай ёзади: “... Ироқлар оиласи менга нон-чой бериб, одамлар орасига олиб чиқди...” У мукаммал математик ва фалсафий билим эди. Берунийнинг биринчи устози астрономия, математика ва тригонометрия бўйича таянч асарлар муаллифи Абу Наср Мансур ибн Ироқ ал-Жадий бўлган. Берунийнинг фикрича, табиатда барча нарса табиат қонунияти асосида ўзгаради, бу қонуниятларни эса фақатгина илм-фан ёрдамида англаш мумкин. Унинг асосий асарлари математика ва астрономияга бағишланган бўлиб, Хоразмнинг хўжалик ҳаётида улкан амалий аҳамиятга эга бўлган – ер суғорилиши ва савдо сайёҳатлари ҳақида ёзилган. У даврда астрономия фани олдидаги масалалар солномани мукаммаллаштириш ҳамда осмондаги юлдузлар орқали Ернинг жойлашувини аниқлашдан иборат бўлган. Қуёш ва Ойнинг осмондаги аниқроқ жойлашувини белгилаб, эклиптикнинг экваторга энгашиши, қуёш ва юлдуз йилларининг узунлиги ва бошқалар каби астрономик доимийликларни ўлчай олиш муҳим бўлган. Бу эса ўз ўрнида, математика фани ривожини, хусусан, бир тарафадан ясси ва сферик тригонометрия, бошқасидан аниқроқ белгилаш учун асабобларни талаб қилар эди. Берунийнинг бу соҳалардаги ютуқлари бир неча асрлар давомида тенгсиз ютуқ бўлиб хизмат қилди. Беруний Ер радиусини унинг айлана шаклга эгалигидан келиб чиққан ҳолда, деярли аниқ белгилаган (6000 км дан ортиқ). Беруний айрим астрономик муаммолар асосида қадим юнон ва қадим ҳинд файласуфларининг тараққийпарвар ғояларини қабул қилиб, уларни такомиллаштирган: тўқ жисмлар, яъни сайёралардан фарқли ўлароқ, Қуёш ва юлдузларнинг бир хил оловли табиатини маъқуллаган; юлдузлар ҳаракатини аниқлаб, Ерга нисбатан уларнинг баҳайбат ўлчамини белгилаган; Ернинг тортиш кучини ўрганган. Беруний Қуёш Ер атрофида эмас, балки Ер унинг атрофида айланишини тасдиқлаб, Птоломейнинг дунё геоцентрик тизимини маъқуллашга доир барча гумонларга нуқта қўйган.
Back to Top