Грузияда бугун янги президент сайланади

Айни пайтда намойишчилар парламент биноси олдида йиғилган. Бу сафар президент тўғридан-тўғри сайлов эмас, сайловчилар коллегияси томонидан сайланади — Грузия тарихида илк марта шундай бўляпти. Ҳокимиятдаги “Грузин орзуси“ партиясидан Михаил Кавелашвили ягона номзод сифатида иштирок этмоқда, чунки мухолифат сайловларни бойкот қилиб, ўз номзодини кўрсатмади.
Back to Top