Мен Зеленскийдан интервью олмоқчи эдим, аммо АҚШнинг Киевдаги элчихонаси бунга рухсат бермади — Такер Карлсон

“Биз Зеленскийнинг атрофидаги одамлар билан мулоқот қилдик, турли йўлларни синаб кўрдик. Аммо бу саъй-ҳаракатларимизга АҚШ ҳукумати тўсқинлик қилди“, — дейди Карлсон. Унинг сўзларига кўра, Зеленскийга фақат “CNN“ билан суҳбатлашишга рухсат берилган, аммо у билан эмас. Журналист бу ҳолатни танқид қилиб, АҚШ фуқаролари воқеаларнинг ҳақиқий ҳолатидан бехабар эканлигига урғу берди.
Back to Top