Тошкент денгизи соилида Чииндисиз дунё учун! экоакцияси андай тди

30 март куни Тошкент вилоятида “Чиқиндисиз дунё учун!” оммавий экоакцияси бўлиб ўтди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Республика санитария-тозалаш ишларини ташкил этиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган тадбир Халқаро чиқиндига қарши кураш кунига бағишланди. Экоакциядан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз она юртига муносабатини ўзгартириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни саралашни ўргатиш, шунингдек, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш ғоясини илгари суришдан иборат. Мусобақада 7 та жамоа иштирок этди. Кўнгиллилар “Ташморе” қирғоқ ҳудудини чиқиндидан тозалашди. (пластик ва шиша идишлар, алюминий қутилар, қоғоз ва қадоқлар.)
Back to Top