Тошкентда бир ярим асрлик обида айта тикланмода

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Баланд” жоме масжиди реставрация қилинади. Маданий мерос агентлиги мутахассислари масжиднинг таъмирлаш-тиклаш ишларини ўрганиб чиқишди. Бинонинг тарихий қисмига шикаст етказмаган ҳолда таъмирлашга рухсат берилган. Бу обида 1857 йилда қурилган ва ҳозир давлат мулки ҳисобланади. 1995-1996 йилгача масжиднинг ёнида кичикроқ мадраса ҳам бўлган. У кўп қаватли турар жойлар қурилиши сабаб бузиб юборилган.
Back to Top