Россия кемаси Эрон сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди - видео

Россия Эрон учун қурилган масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага чиқарди, деб хабар берди “Роскосмос”. ⠀ Россиянинг “Союз-2.1б” ракетаси ва Байқўнғир космодромидан учирилган “Фрегат” блоки ёрдамида Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган Эрон “Хайём” космик аппартини орбитасига муваффақиятли олиб чиқилди. ⠀ Эрон сунъий йўлдоши ва Россиянинг 16 та кичик космик аппарати бўлган “Союз“ Москва вақти билан соат 08:52да Байқўнғирдан учирилди. ⠀ Бир неча дақиқадан сўнг ракета паст Ер орбитасига чиқди, кейин “Фрегат” воситаларни мақсадли орбиталарга етказди. ⠀ Эрон сунъий ёълдоши билан биргаликда CubeSX-HSE-2, “Монитор-1“, UTMN, CYCLOPS, Siren, “КАИ-1“, “Кузбасс-300“, Skoltech-B1, Skoltech-B2, Polytech Universe-1, Polytech Universe-2, Vizard, “Геоскан-Эдельвейс“, MIET-AIS, ИСОИ ва ReshUCube аппаратлар етказилди. ⠀ Бу сунъий йўлдошлар Россиянинг етакчи олийгоҳлари, компаниялари ва нотижорат ташкилотлари томонидан яратилган. ⠀ Роскосмос бош директори Юрий Борисов бу парвоз Россия-Эрон ҳамкорлигидаги муҳим босқич деб атади. Унинг сўзларига кўра, масофадан зондлаш сунъий йўлдошининг учирилиши каттароқ лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
Back to Top