Тула вилояти ва збекистон бизнеси амкорлик учун андай салоиятга эга видео

Тула бу Россиянинг саноати ривожланган вилояти. Биз Ўзбекистонга турли ускуналар етказиб беришдан манфаатдормиз. Шу сабабли ҳам биз учун Иннопром кўргазмаси жуда муҳим. Биз бу ерда ўзимизнинг кичик, ўрта ва йирик саноат корхоналаримиз билан фаол иштирок этмоқдамиз, - дейди вилоят Саноат ва савдо вазири Вячеслав Романов. Бу сафар биз бу ерга 15дан ортиқ корхоналарни олиб келганмиз. Улар орасида темир йўл, энергетика ва газ-нефт соҳалари учун турли ускуналар ишлаб чиқарувчилари бор. Биз қисқа вақт ичида жуда кўп музокаралар ўтказишга муваффақ бўлдик ва уларнинг натижаларини ижобий баҳолаймиз. Бир қатор дастлабки келишувларга эришилди
Back to Top