Янги телелойиҳа — “Хаста бўлманг“ дастури кўплаб юртдошларимиз томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

#Хаста_бўлманг ✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида эфирга узатилаётган янги телелойиҳа — “Хаста бўлманг“ дастури кўплаб юртдошларимиз томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу гал кўрсатувнинг 2-сони суратга олинди. 🏥 Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов бошчилигидаги шифокорлар билан бирга, ҳиндистонлик малакали мутахассислар ҳам иштирок этди. 🚑 Эътиборлиси, онкологик касалликлар ва уларнинг профилактикасига бағишланган дастурнинг тасвирга олиш жараёнига мобил маммография автомашиналари ҳам жалб этилди. Ушбу кўрсатувни: 🕰 Шанба куни соат 09:00да; 🕰Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир) 📺 “Ўзбекистон“ телеканалида томоша қилинг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Back to Top