Болалар гематологик ва онкологик хасталиклар бўйича доимий скрининг текширувларидан ўтказилади.

📌 Юртимизда болалар гематологик, онкогематологик ва онкологик хасталиклар бўйича доимий скрининг текширувларидан ўтказилади. 👩‍⚕️ Агар оилавий шифокор кўриклар давомида касалликка шубҳа қилса, беморни онкогематолог қабулига юборади. 🏥 Муолажаларнинг илк босқичи Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилади. 🔬Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинган болажонларнинг аксарияти дарддан бутунлай соғайиб кетмоқда. Бунинг учун эса ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш лозим. 📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали гематолог-шифокор Сапура Ибрагимова ота-оналарга бу борада ўз тавсияларини беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | () Instagram (
Back to Top