🏥 Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга акушерлик ва гинекология соҳаси учун малакали кадрлар ҳам тайёрланмоқда.
🔰 Хусусан, ҳозирда марказнинг кадрларни тайёрлаш бўлимида гинекология, болалар ва ўсмирлар гинекологияси ва неонатология йўналишларида 82 нафар клиник ординатор таҳсил оляпти.
🔬Муассасада замонавий ўқув технологиялари билан жиҳозланган симуляцион марказ ҳам фаолият юритиб, у ерда бўлажак мутахассислар ўзларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.