Шайх Абдуллоҳ Бухорий Роҳимаҳуллоҳнинг (Шайх Муҳаммад ибн Усайми Роҳимаҳуллоҳ)нинг Қовлул Муфид Тавҳид китобидан дарсликлари
☝️ ТАВҲИДНИНГ ТУРЛАРИ.
✅ Тавҳид уч турлидир:
1⃣ Биринчиси: Рубубият тавҳиди:
➖Тавҳиднинг бу қисмига мушриклар иқрор бўлганлар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қарши уруш қилдилар. Мушрикларнинг рубубият тавҳидига иқрор бўлганлари уларни Исломга олиб кирмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қонини ва молини ҳалол санаганлар. Рубубият тавҳиди – Аллоҳ таолони феълларида ягона деб эътиқод қилишдир.
Далил – Аллоҳ талонинг сўзи:
▪️(Эй Пайғамбар) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ ва кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!»
(Юнус: 31)
💠💠💠
2⃣ ИККИНЧИСИ: Улуҳият тавҳиди.
➖Низо ва қарама – қаршилик, қадимда ва яқин ўтмишда, тавҳиднинг мана шу қисмида бўлган.