Москвадаги довул: жабр кўрган ўзбекистонликлар борми?

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчилиги вакилининг Би-би-си Ўзбек Хизматига билдиришича, бу хусусда ҳозирча қўлларида бирор бир расмий маълумот йўқ ва ўзлари олиб бораётган текширув ишлари ҳануз давом этмоқда. Агар, Россиядан олинган сўнгги хабарларга таянилса, душанба кунги довул қурбонларининг сони ҳозирга келиб 16 кишига чиққан. Маҳаллий масъулларга кўра, кутилмаган табиий офат натижасида 150 киши яраланган. Улардан 108 нафари ҳануз касалхонада қолмоқда. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганларнинг шахсларига о
Back to Top