Тиловати: Муҳаммадлоиқ қори Аминов.
Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф.
Бу сура Макка сураларидан бўлиб, бир юз ўн оятдан иборатдир. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади.
Улардан биринчиси «Асҳобул-Каҳф» қиссаси бўлиб, унда золим ҳоким истибдодидан дину иймонларини сақлаб қолиш учун ўз жонларини фидо қилган йигитларнинг бир каҳфга - ғорга паноҳ тортиб киришиб, у жойда уч юз йил қолиб кетишгани ҳақида ҳикоя қилинади. Суранинг «Каҳф»— «Ғор» деб номланишига сабаб ҳам шудир.