Довуд алайҳиссалом насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссаломга тақалади. Довуд Исо алайҳиссалом туғилишидан тахминан 1000 йилча олдин Фаластин диѐрида таваллуд топган. У зот алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони каримнинг турли сураларда 10 марта такрорланган. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилади:
“Қачонки Жолут ва унинг лашкарлари кўринганида, айтдилар: “Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ѐғдиргин, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!” Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва (Толутнинг аскарларидан бўлган) Довуд Жолутни ўлдирди. Ва Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик, пайғамбарлик ато қилади ва Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмас экан, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўлади. Лекин Аллоҳ барча оламлар уст