Lut alayhissalom - Afzal Rafiqov
Лут (алайҳиссалом) қиссаси Қуръони каримнинг турли ўринларида, жумладан, Аъроф, Ҳуд, Ҳижр, Анбиѐ, Шуаро, Намл, Анкабут, Соффот ва Қамар сураларида келган.
Қуръони каримда Лут (алайҳиссалом) исми йигирма етти маротаба такрорланиб келган.
Аъроф сурасида Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад), эсланг, Лут ўз қавмига: “Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди-ку?! Сизлар хотинларингизни қўйиб, шаҳват билан эркакларга борасизлар?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар”, деган эди. Қавмининг жавоби эса фақат мана бундай дейишлари бўлди: “Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинглар! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан”. Бас, Биз унга ва аҳлига нажот бердик. Магар унинг хотини қолиб, ҳалок бўлгувчилардан эди. Биз уларнинг устига даҳшатли ѐмғ