Ўзбек хон атласидаги рус матрёшкалари: Тошкентда “Дўстлик кўприги” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тошкентнинг «Наврўз» боғидаги этнографик шаҳарчада ноёб анжомлар, ипак рўмоллар ва паннолар, сопол ликоплар, шамлар, шоколад ва бошқа кўплаб нарсаларни кўриш мумкин. Тақдим этилган барча асарлар битта мавзу билан бирлаштирилган – “Замонавий матрёшкалар“. Кўргазма муаллифи Наталья Ялишеванинг сўзларига кўра, кўргазмадан кўзланган мақсад Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда икки маданиятнинг ранг-баранглигини намойиш этиш имкониятини яратишдир. Кокошник ва дўппини уйғунлаштириш ғояси қандай пайдо бўлганини билиш учун Sputnik Ўзбекистон видеосини томоша қилинг.
Back to Top